Финляндияда ўқувчилар PISA тестларига тайёрланмайди, PISA таълим сифати бўйича мамлакатдаги умумий вазиятни аниқлашга ёрдам беради, дейди мамлакат вакили. Нодавлат таълим муассасалари уюшмаси ўтказган конференцияда Ўзбекистон бу борада қайси жиҳатларга эътибор қаратиши кераклиги муҳокама қилинди.
«Ўзбекистон-2030» стратегияси доирасида аҳоли талаби ва халқаро андозаларга жавоб берувчи таълим тизимини яратиш кўзда тутилмоқда. Қўйилган мақсадлар ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун шароит яратиш устуворлигига қай даражада мос? Колумнист Комил Жалилов таҳлил қилади.
Таълим ютуқларини баҳолаш халқаро ассоциацияси 4-синф ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини баҳолайдиган тадқиқот натижаларини эълон қилди. Унда илк бор қатнашган Ўзбекистон 57 давлат орасида ўртача баллдан пастроқ натижани қайд этиб, 49-ўринни эгаллади. PIRLS натижалари ҳақида батафсил.
Жамият ва давлат тараққиёти, эртасининг қандай бўлиши сифатли таълимга боғлиқ. Ўттиз йилдан ошди — нега ҳамон ўзимиз истаган таълим тизимини ярата олмаймиз? Қачон ва қай тариқа мақсадга эришиш мумкин? «Газета.uz» жавобни таълим эксперти, масъул ходим ва ўқитувчидан эшитишга қарор қилди.
«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.
Мактаб дарсликлари тузувчиси Комил Жалилов «Газета.uz» билан суҳбатда 1−2-синф дарсликларини апробация қилинишига муносабат билдирди. «Кимдир манфаатдор бўлгани ёки „янги дастур ва дарсликлар яратдим“ деб „очко“ ишлаш учунгина янгилаш давлат тизимининг ишламаслигини кўрсатади, назаримда», — деди у.
Янги мактаб дарсликлари муаллифлари дарсликларнинг мазмун-моҳияти ва сифати ҳақида «асоссиз хабарлар» тарқалаётгани сабабли президентга мурожаат қилишди. Унда дарсликларни экспертизадан ўтказилишига қарши эмасликлари, бироқ баҳони бизнес манфаатлари бўлганлар бермаслиги кераклигини таъкидлашди.
Ўзбекистонга киришда топширилаётган экспресс тест бекор қилиниши, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйгани тасдиқланган Кинематография агентлиги ва Sevimli TV раҳбарлари, ҳудудида 40 га яқин дарахт кесиб ташланган Қарши давлат университети, янги тайинланган ҳокимлар, трансафғон темир йўлини тасдиқлаган «Толибон» ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 24 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг